in

Ўзбекистоннинг Вашингтонда биринчи бош консулни тайинлади

Тошкент, Ўзбекистон — Ўзбекистон ўзининг Вашингтон шаҳридаги илк бош консулини тайинлади. Мазкур лавозимга Ахрор Бурхонов тайинланди.

Тайинловга қадар у Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби лавозимида фаолият юритган.

Янги тайинловга изоҳ берар экан, дипломат ТИВдаги фаолият йиллари унинг касбий фаолиятида муҳим ва мазмунли босқич бўлганини таъкидлади.

«Ўтган йиллар мен учун жуда мазмунли ва серқирра давр бўлди. Биргаликда илгари сурилган ташаббуслар, амалга оширилган лойиҳалар, устозлардан олинган сабоқ ва тажриба, ҳамкасблар билан елкама-елка туриб ишлаш, шунингдек турли даражадаги учрашув ва тадбирлар ушбу даврни унутилмас ҳамда қимматли хотираларга бой қилди», — деб ёзди у X ижтимоий тармоғидаги саҳифасида.