Latest stories

  • Ўзбекистон университет битирувчиларини иш билан таъминлаш чораларини кучайтиради

    Тошкент, Ўзбекистон — Президент Шавкат Мирзиёев мамлакатимиз олий таълим ташкилотлари битирувчиларининг бандлигини таъминлаш юзасидан тақдимот билан танишди. 2026 йилда республика олийгоҳларини 320 минг нафар талаба битириши кутилмоқда. Сўнгги йилларда ёшларни олий таълим билан қамраб олиш кўлами сезиларли кенгайгани туфайли меҳнат бозорига кириб келаётган битирувчилар сони ҳам ортиб бормоқда. Уларнинг бандлигини таъминлашда битирувчилар билан индивидуал ишлаш, уларни иқтисодиёт…. More

  • Тожикистон чегарасида заргарлик буюмлари импорти тўхтатилди

    Тошкент, Ўзбекистон — Тошкент вилоятидаги Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасидаги давлат чегарасида божхона органлари ходимлари қиймати тахминан 85 миллион сўм бўлган зеб-зийнат буюмларини ноқонуний равишда олиб киришга уринишни бартараф этди.   Божхона қўмитаси маълумотига кўра, бир фуқаро давлат чегарасини пиёда кесиб ўтишга уринган. Текширув вақтида махсус сканерлаш ускуналари ёрдамида у кийимининг ички қисмида зеб-зийнат буюмларини яширгани аниқланган….. More

  • Нурафшон шаҳри ҳокими лавозимидан озод этилди

    Тошкент, Ўзбекистон — Тошкент вилоятининг Нурафшон шаҳри ҳокими Илҳом Қличхoнов эгаллаб турган лавозимидан озод этилди. Бу ҳақда Тошкент вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати хабар қилди. Қличхoнов Нурафшон шаҳрига 2023 йил апрель ойидан буён раҳбарлик қилиб келаётган эди. Вилоят ҳокимлиги маълумотига кўра, у фаолиятини янги лавозимда давом эттиради. Ҳудудлар раҳбарлари фаолиятига оид масалалар жорий йил апрель ойида Ўзбекистон…. More

  • Ўзбекистонда қурувчилар устидан шикоятлар кўпайди

    Тошкент, Ўзбекистон — 2026 йилнинг биринчи чорагида Ўзбекистон Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитасига қурилиш соҳасидаги қонунбузарликлар билан боғлиқ қарийб 1 мингта мурожаат келиб тушди. Бу ҳақда идора матбуот хизмати хабар қилди. Қўмитада шикоятлар сони сезиларли даражада ошгани таъкидланди. Таққослаш учун, 2025 йил давомида шу каби масалалар бўйича идорага жами 1706 та мурожаат келиб…. More

  • Ўзбекистон делегацияси Финляндиянинг ижтимоий ҳимоя соҳасидаги тажрибасини ўрганди

    Тошкент, Ўзбекистон — Элчихона кўмагида Ўзбекистон Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги делегациясининг Финляндияга ташрифи амалга оширилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири. Ташрифнинг асосий мақсади Финляндиянинг ижтимоий ҳимоя, аҳолининг эҳтиёжманд қатламларини қўллаб-қувватлаш, таълим, ҳуқуқий хизматлар, маҳаллий бошқарув ва давлат хизматчилари малакасини ошириш соҳаларидаги илғор тажрибасини ўрганиш ҳамда икки томонлама ҳамкорлик имкониятларини муҳокама қилишдан иборат бўлди….. More