Latest stories

  • Мирзиёев Ҳиндистон раҳбариятига таъзия билдирди

    Тошкент, Ўзбекистон — Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Ҳиндистон Республикаси Президенти Драупади Мурму ва Бош вазир Нарендра Модига Уттар-Прадеш штатида юз берган кучли ёмғир ва бўрон оқибатида кўплаб инсонлар ҳалок бўлгани ва жабрлангани муносабати билан таъзия йўллади. Давлат раҳбари ҳалок бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинларига самимий ҳамдардлик изҳор этди, шунингдек барча жабрланганларга тезроқ соғайиб кетишини тилади….. More

  • Фарғонада кучли таъсир қилувчи дорилар контрабандаси тўхтатилди

    Тошкент, Ўзбекистон — Ўзбекистон Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари Фарғона вилоятидаги Ўзбекистон–Қирғизистон чегарасида кучли таъсир қилувчи дори воситаларининг йирик контрабандасига уринишни бартараф этди. Оператив-профилактик тадбирлар давомида ҳарбий хизматчилар чегара ҳудудида эгасиз қолдирилган учта қопни аниқлади. Дастлабки маълумотларга кўра, ушбу юк қўшни давлат ҳудудидан олиб ўтилган ва номаълум шахслар томонидан ташлаб кетилган. Қоплар ичида 30 660 дона…. More

  • Абдулла Абдуқодиров стратегик ислоҳотлар агентлигига раҳбар бўлди

    Тошкент, Ўзбекистон — Абдулла Абдуқодиров Ўзбекистон президенти ҳузуридаги Стратегик ривожланиш ва ислоҳотлар агентлиги директори вазифасини бажарувчи этиб тайинланди. Бу ҳақда идора матбуот хизмати хабар қилди. 2026 йил 12 майдаги президент фармонига мувофиқ, Абдулла Мамасаатович Абдуқодиров агентликка директор вазифасини бажарувчи мақомида раҳбарлик қилди. Шу билан бирга, Стратегик ривожланиш ва ислоҳотлар агентлиги 2023 йилдан буён директор лавозимида ишлаб…. More

  • Ўзбекистонда 100 нафар фуқаро ҳажга бепул юборилади

    Тошкент, Ўзбекистон — Ўзбекистон президенти ташаббуси билан мамлакатнинг 100 нафар фуқароси «Президент ҳажи» махсус дастури доирасида бепул асосда ҳаж зиёратига юборилади. Бу ҳақда Ўзбекистон мусулмонлари идораси хабар қилди. Идора маълум қилишича, гуруҳ таркибига турли соҳалар вакиллари киритилган. Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси биринчи ўринбосари Хомиджон Ишметбеков иштирокчиларни саралаш белгиланган тартибга қатъий риоя қилинган ҳолда амалга оширилганини билдирди….. More

  • Янги Тошкентда осмонўпар бинолар қурилиши муҳокама қилинди

    Тошкент, Ўзбекистон — “Янги Тошкент шаҳрини барпо этиш дирекцияси” директори Давронжон Адилов дунёнинг энг йирик қурилиш компанияларидан бири – “China State Construction” (CSCEC) бош директори Вен Бинг раҳбарлигидаги делегация билан учрашди. Мулоқотда Янги Тошкент ҳудудида замонавий осмонўпар бинолар қурилиши, илғор урбанизация ечимларини жорий этиш, шунингдек, Хитойнинг мегаполислар яратиш борасидаги бой тажрибасини қўллаш масалалари муҳокама қилинди. Бугунги…. More

  • Ўзбекистонда мигрантларни Кореяга юбориш схемаси фош этилди

    Тошкент, Ўзбекистон — Ўзбекистон Бош прокуратураси ҳузуридаги департамент Корея Республикасига фуқароларни ишга юбориш билан боғлиқ коррупцион схемани фош қилди. Тергов маълумотларига кўра, ноқонуний фаолиятга Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг собиқ мансабдор шахслари, хусусий бандлик агентликлари вакиллари ва бошқа шахслар алоқадор бўлган. Идора маълум қилишича, терговга қадар текширув давомида уюшган гуруҳ 35 нафар фуқародан жами 263,5 минг АҚШ…. More

  • Ўзбекистон Президенти амалий ташриф билан Қозоғистонда бўлади

    Тошкент, Ўзбекистон — Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Қозоғистон Республикаси Президенти Қасим-Жомарт Тоқаевнинг таклифига биноан 15 май куни амалий ташриф билан ушбу мамлакатда бўлади. Давлатимиз раҳбари Туркистон шаҳрида Туркий давлатлар ташкилотининг “Сунъий интеллект ва рақамли ривожланиш” мавзусидаги норасмий саммитида иштирок этади. Тадбир давомида кўп томонлама ҳамкорликни, биринчи навбатда, савдо-иқтисодиёт, инвестиция, транспорт-коммуникация ва экология соҳаларида ҳамда рақамли…. More

  • Сафарбарлик тайёргарлиги тўғрисидаги қонун лойиҳаси Қонунчилик палатасида биринчи ўқишдан ўтди

    Тошкент, Ўзбекистон — Мажлисда “Сафарбарлик тайёргарлиги ва сафарбарлик тўғрисида”ги қонун лойиҳаси биринчи ўқишда кўриб чиқилди. Қонун лойиҳасида сафарбарлик тайёргарлиги ва сафарбарликнинг асосий мақсадлари, принциплари ва устувор йўналишлари белгиланмоқда. Шунингдек, давлат органлари, ташкилотлар ҳамда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг ваколатлари ва мажбуриятлари аниқ назарда тутилмоқда. Лойиҳада “сафарбарлик тайёргарлиги” ва «сафарбарлик» тушунчалари илк бор аниқ ва комплекс ҳуқуқий…. More

  • Ўзбекистон Омбудсман ваколатларини кучайтирмоқда

    Тошкент, Ўзбекистон — Мажлисда бир гуруҳ депутатлар ташаббуси билан киритилган — Инсон ҳуқуқлари бўйича вакил (омбудсман) фаолиятини янада самарали ташкил этишга қаратилган қонун лойиҳаси биринчи ўқишда кўриб чиқилди. Ушбу ҳужжат Инсон ҳуқуқлари бўйича вакил фаолиятининг таъсирчанлигини ҳамда мансабдор шахсларнинг масъулиятини янада оширишга қаратилган. “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) тўғрисида”ги қонунда Омбудсманга қўшимча…. More

  • Сенати Раиси БМТ Бош котибининг махсус вакили билан учрашди

    Тошкент, Ўзбекистон — Жорий йилнинг 13 куни  Олий Мажлис Сенати Раиси Танзила Нарбаева Бухоро шаҳрида БМТ Бош котибининг Марказий Осиё бўйича махсус вакили, БМТнинг Марказий Осиё учун Превентив дипломатия бўйича минтақавий маркази раҳбари Каха Имнадзе билан учрашув ўтказди. Учрашувда Марказий Осиё мамлакатлари ва Озарбайжон етакчи аёллари мулоқотининг навбатдаги мажлиси  доирасида амалга оширилаётган ҳамкорлик, хотин-қизларнинг жамият ва давлат бошқарувидаги…. More

  • Кўҳна Бухорода Марказий Осиё мамлакатлари ва Озарбайжон етакчи аёллари мулоқотининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди

    Тошкент, Ўзбекистон — Бухорода Марказий Осиё мамлакатлари ва Озарбайжон етакчи аёллари мулоқотининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Тадбирда Марказий Осиё мамлакатлари ва Озарбайжон масъул раҳбарлари, шу жумладан, Ўзбекистон, Озарбайжон ва Туркманистон парламентлари раҳбарлари, Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистон парламентлари раҳбарларининг ўринбосарлари иштирок этмоқда. Мажлисда, шунингдек, БМТнинг ихтисослашган тузилмалари, хусусан, Превентив дипломатия маркази ва “БМТ-аёллар” ташкилоти вакиллари ҳам қатнашди….. More

  • ЕХҲТ ва халқаро ҳамкорлар Тошкентдаги конференцияда Марказий Осиёнинг келажакдаги ривожланишини муҳокама қилди

    Тошкент, Ўзбекистон — Тошкент шаҳрида Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети ҳузуридаги Дипломатик академия ҳамда ЕХҲТнинг Ўзбекистондаги лойиҳалар координатори ҳамкорлигида “Марказий Осиё: минтақавий ривожланишнинг янги парадигмаси” мавзусидаги халқаро конференция бўлиб ўтди. Конференсияда Марказий Осиё давлатлари ва Озарбайжон дипломатик академиялари вакиллари, дипломатик миссиялар, БМТнинг Марказий Осиё учун превентив дипломатия бўйича минтақавий маркази (Ашхобод), шунингдек, халқаро ва илмий ташкилотлар…. More