in

Тошкент ва Санкт-Петербург ҳамкорликни кенгайтириш масалаларини муҳокама қилишди

Тошкент, Ўзбекистон — Тошкент шаҳар ҳокимлигида Россия Федерациясининг Санкт-Петербург шаҳри вице-губернатори Кирилл Поляков бошчилигидаги делегация вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди.

Унда Тошкент шаҳар ҳокимининг ўринбосари Обиджон Муминов, Тошкент шаҳар ҳокимлигининг ташқи иқтисодий ва халқаро алоқалар бўлими бошлиғи Диёр Пулатов, “Ташкент Инвест Сомпанй” АЖ стратегик ривожланиш бўйича бошқарув раиси ўринбосари Рустам Кодиров иштирок этди.

Санкт-Петербург вице-губернатори Кирилл Поляков Ўзбекистон ва Россия Президентлари учрашувларида илгари сурилган ташаббуслар, таклифлар ҳамда эришилган келишувлар икки томонлама муносабатларни янада мустаҳкамлашга хизмат қилаётганини қайд этди.

Шунингдек, Санкт-Петербург томони ўз шаҳрининг иқтисодий салоҳияти ва амалий тажрибасига тўхталиб, йўл инфратузилмаси, жамоат транспорти, ишлаб чиқариш, қурилиш ва инвестициялар каби йўналишларда тажриба алмашиш, замонавий ечимлар бўйича мулоқотни кенгайтириш ҳамда Тошкентнинг йирик ривожланиш ташаббусларини қўллаб-қувватлашга тайёрлигини билдирди.

Учрашув якунида томонлар Санкт-Петербург шаҳри томонидан билдирилган ташаббус ва таклифлар юзасидан кенгайтирилган тақдимотлар ҳамда навбатдаги ишчи учрашувларни ташкил этиш бўйича келишиб олдилар.