Тошкент, Ўзбекистон — Жорий йилнинг 19 май куни Тиббиёт ва фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директори Абдулла Азизов ва Хитойнинг YRPG фармацевтика компанияси вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди.
Учрашувда фармацевтика соҳасидаги ҳамкорлик истиқболлари, жумладан, ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш, технологиялар трансфери, мутахассислар малакасини ошириш, ўқув дастурларини ташкил этиш ҳамда компаниянинг Ўзбекистон бозоридаги иштирокини кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.
Шунингдек, қўшма лойиҳаларни амалга ошириш, илмий-тадқиқот йўналишида ҳамкорликни ривожлантириш, маҳаллий корхоналар билан шериклик алоқаларини йўлга қўйиш ҳамда Ўзбекистон фармацевтика тармоғининг инвестициявий салоҳиятидан самарали фойдаланиш имкониятлари юзасидан фикр алмашилди.
Учрашув якунида томонлар мулоқотни давом эттириш ва ўзаро манфаатли ҳамкорликнинг амалий йўналишларини ишлаб чиқишдан манфаатдор эканликларини билдирдилар.
