Тошкент, Ўзбекистон — Аввал Ўзбекистон билан бир гуруҳда бўлган Шимолий Корея U-17 терма жамоаси Осиё Кубогида иштирок этмайди. Бу ҳақда турнир бошланишидан бир кун олдин маълум бўлди.
Иштирокчилар таркибидаги ўзгаришлар сабабли Ўзбекистон U-17 терма жамоаси гуруҳ босқичидаги иштирокини 10 май куни Ҳиндистон терма жамоасига қарши ўйин билан бошлайди. Иккинчи учрашув 13 май куни бўлиб ўтади ва унда ўзбекистонликлар Австралия терма жамоасига қарши майдонга чиқади.
Шу тариқа, D гуруҳида мусобақада учта жамоа — Ўзбекистон, Австралия ва Ҳиндистон иштирок этади.
