Тошкент, Ўзбекистон — Ўзбекистон олимпия терма жамоаси (U-23) июнь ойида Словенияда ўқув-машғулот йиғини ўтказади.
Равшан Ҳайдаров бошчилигидаги жамоа тайёргарлик доирасида Япония ва АҚШ терма жамоаларига қарши ўртоқлик учрашувларини ўтказади.
Жадвалга кўра, 5 июнь куни Ўзбекистон терма жамоаси Японияга қарши майдонга тушади, 8 июнь куни эса АҚШ терма жамоаси билан баҳс олиб боради.
