in

IT Park Uzbekistan Испаниянинг ICEX компанияси билан ҳамкорликни муҳокама қилди

Тошкент, Ўзбекистон — 2026 йил 20 май куни IT Park Uzbekistan офисида Испаниянинг ICEX делегацияси билан учрашув бўлиб ўтди. Учрашув давомида томонлар МВС 2026 доирасида бошланган музокараларнинг давоми сифатида стартап экотизимлари, халқаро ҳамкорлик ва технологик компанияларни хорижий бозорларга олиб чиқиш бўйича амалий ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилди.

ICEX ва Испания элчихонаси вакиллари делегацияси таркибида савдо-иқтисодий масалалар бўйича маслаҳатчи Кристина Сантамария Гарция иштирок этди. IT Park Uzbekistan томонидан эса стратегик ривожланиш бўйича бош директор ўринбосари Маҳлиё Муксинова қатнашди.

Мулоқот давомида ICEX томонидан халқаро стартапларни қўллаб-қувватлашга қаратилган “Rising Up in Spain” дастури тақдим этилди. Дастур хорижий стартапларга нетворкинг имкониятлари ҳамда Испания стартап экотизимига интеграциялашувни тақдим этади. Шунингдек, ИСEХ вакиллари аввал “Русциан Стартупс Го Глобал” ташаббуси ва Сколково стартаплари билан ишлаш тажрибаси ҳақида ҳам маълумот берди.

Учрашув давомида IT Park Uzbekistan ICEX вакилларини TIIF 2026 (ТTashkent International Investment Forum)да иштирок этишга таклиф қилди. ICEX делегацияси форумда қатнашишга қизиқиш билдирди.

Томонлар ICT Week 2026 ва GBSF 2026 каби халқаро тадбирларда ҳамкорлик қилиш имкониятларини ҳам муҳокама қилди. Бундан ташқари, улар IT Park Uzbekistan вакилларини Испанияда ўтказиладиган South Summit 2027 йирик стартап тадбирида иштирок этишга таклиф қилди.

Учрашув якунида томонлар халқаро стартап экотизимлари ўртасидаги алоқаларни мустаҳкамлаш, технологик компаниялар учун янги бозор имкониятларини яратиш ва қўшма ташаббусларни ривожлантириш бўйича ҳамкорликни давом эттиришга келишиб олди.