Тошкент, Ўзбекистон — 22–24 апрель кунлари Олмаота шаҳрида республиканинг туризм соҳасидаги энг йирик профессионал майдони ва муҳим тадбири бўлмиш KTIF-2026 халқаро туризм кўргазмаси бўлиб ўтмоқда.
Дунёнинг етакчи давлатлари қатори Ўзбекистон ҳам ўз миллий стендини тақдим этди. У Туризм қўмитаси ҳузуридаги “Миллий ПР-маркази” ДМ томонидан ташкил этилган. Ўзбекистон делегацияси таркибидан “Миллий ПР-маркази” ДМ ходимлари, “Ўзбекистон ҳаво йўллари” АЖ ҳамда “Hotel Pro”, “Oks Tours” ва “Silk Road Samarkand” каби сайёҳлик компанияларининг вакиллари ўрин олган.
Кўргазманинг сермазмун уч кунлик дастуридан меморандум ва келишувларни имзолаш, ҳудудлараро ва чегараолди ҳамкорлик дастурларини амалга ошириш, шунингдек, республикалар ҳукуматлари йиғилишлари, ялпи мажлислар, ҳунармандларнинг маҳорат дарслари, семинарлар, тақдимотлар ва бошқа тадбирлар ўтказиш режалаштирилган.
Кўргазма давомида делегация аъзолари янги туристик маҳсулотларни тақдим этади, шунингдек, жорий йилнинг ноябрь ойида Тошкент шаҳрида бўлиб ўтадиган TXTY–2026 Тошкент халқаро туризм ярмаркасига турли мамлакатлардан шериклар ва йирик ташкилотларни жалб этиш бўйича музокаралар олиб боради.
Ҳар йили KTIFда етакчи халқаро туроператорлар ва сайёҳлик агентликлари, авиакомпаниялар, миллий ва ҳудудий туризм ташкилотлари, йирик меҳмонхона тармоқлари ва отеллар, тиббий-соғломлаштириш марказлари, шунингдек, туризм соҳасида IТ-ечимларни ишлаб чиқувчилар ва етказиб берувчилар иштирок этади.
