in

Ўзбекистон ва Туркманистон ташқи ишлар вазирлари ўринбосарлари стратегик шерикликни ривожлантириш масалаларини муҳокама қилишди

Тошкент, Ўзбекистон — 28 февраль куни Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири ўринбосари Бобур Усманов ва Туркманистон ташқи ишлар вазири ўринбосари Ахмет Гурбанов ўртасида видеоконференсалоқа форматида учрашув бўлиб ўтди.

Музокаралар чоғида Ўзбекистон-Туркманистон стратегик шериклигининг бугунги ҳолати ва  ривожлантириш истиқболлари, шунингдек, олий даражадаги ташрифлар натижасида эришилган келишувларни амалга ошириш масалалари ҳақида сўз юритилди. Минтақавий ва халқаро миқёсдаги энг долзарб масалалар бўйича якдиллик позицияси солиштирилди.

Юқори даражадаги ишончли, конструктив ва дўстона мулоқот икки мамлакат ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорликни ривожлантиришга кучли туртки бериши таъкидланди.

Ўзбекистон ва Туркманистон ўртасидаги кўп қиррали шерикликнинг янги кенг кўламли кун тартибини шакллантириш, бўлажак олий даражадаги ташрифларни сифатли тайёрлаш, минтақа давлатлари раҳбарларининг Маслаҳат учрашуви ва “Марказий Осиё плюс” форматидаги саммитларига алоҳида эътибор қаратилди.