in

Ўзбекистон ва Украина ҳамкорликни ривожлантириш масалаларини муҳокама қилишди

Тошкент, Ўзбекистон — Анталия дипломатик форумида Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Украина ташқи ишлар вазири Андрий Сибиха билан учрашди.

Томонлар икки томонлама муносабатларнинг ҳозирги ҳолати ва уларни янада ривожлантириш истиқболларини муҳокама қилишди.

Музокаралар давомида савдо-иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш, шунингдек, икки мамлакат ўртасидаги бизнес алоқаларини сақлаб қолиш ва мустаҳкамлаш масалалари муҳокама қилинди.