in

Ўзбекистонда БАА капитали иштирокида 421 та компания фаолият юритмоқда

Тошкент, Ўзбекистон — 2026 йил 1 март ҳолатига кўра, Ўзбекистонда Бирлашган Араб Амирликлари капитали иштирокида 421 та корхона фаолият юритмоқда. Бу ҳақда Миллий статистика қўмитаси маълум қилди.

Жами компаниялардан 143 таси қўшма корхона сифатида рўйхатдан ўтган бўлса, 278 таси тўлиқ хорижий корхоналар тоифасига киради.

Бундай компанияларнинг энг катта қисми саноат соҳасида жамланган бўлиб, бу ерда 132 та корхона фаолият олиб бормоқда.

Шунингдек, савдо соҳасида 106 та ташкилот иш юритмоқда. Ахборот ва алоқа соҳасида 44 та компания, транспортировка ва сақлаш соҳасида эса 23 та компания фаолият кўрсатмоқда.

Бундан ташқари, қурилиш соҳасида 19 та, жойлаштириш ва умумий овқатланиш соҳасида 15 та корхона ишламоқда. Соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматлар соҳасида 6 та, қишлоқ, ўрмон ва балиқчилик хўжалигида эса 4 та компания фаолият юритмоқда.

Келтирилган маълумотлар Ўзбекистон иқтисодиётида БАА капитали иштирокидаги корхоналарнинг тармоқлар кесимидаги тузилмасини акс эттиради.

: